Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Ишончлироқ туюлиши учун қандай гапириш керак?


03.06.2020

Aгар раҳбар ёки ҳамкасблар билан гаплашганда, таассурот қолдирмоқчи бўлсангиз, ушбу маслаҳатлар фойда беради.

Нимани ўзгартириш керак?

Нутқингизни турли жиҳатлардан баҳолаб кўринг, шунда аниқ нима устида ишлашингиз кераклигини тушуниб оласиз. Муаммо нима эканлигини ўзингиз аниқлашингиз қийин бўлса, кимдир сизга ёрдам беришини сўранг ёки овозингизни диктафонга ёзиб олинг.

Нутқ оҳанги

Бу жуда муҳим ва кўпинча тингловчилар зеҳнига таъсир қилади. Масалан, ҳар бир жумла охирида ҳаддан ташқари (сўроқ) баланд оҳанг сиз айтган нарсага ишончсизликни келтириб чиқаради.

Нутқ суръати

Aгар тез гапирсангиз ва танаффус қилмасангиз, бу асабийлашгандек туюлади.

Нутқ баландлиги

Aгар жуда секин ёки баланд гапирсангиз, бу сизни тинглаш хоҳишини йўқотади. Одатда баланд гапириш яхши эшитишингиз ва бирор нарса ҳақида сўрашингиз керак эмаслигини англатади.

Тўлдирувчиларни тўхтатиб туриш

Сиз пауза қилиш учун нутқингизда кераксиз товушларни ишлатмаслигингиз лозим: «А-а», «э-э», «хў-ўш» ва ҳоказо.

Паразит иборалар

Бу ерда бошқаларнинг ёрдамига муҳтожмиз, шунинг учун ўзимиз қайси ибораларни тез-тез ишлатаётганимизни пайқамаймиз.

Aмалиёт

Ўзингиз учун нутқингизда нимани ўзгартириш кераклигини тушунганингиздан сўнг, кўпинча янгича гапиришга ўрганинг. Катта аудитория билан гаплашиш керак эмас, шунинг учун кундалик вазиятларда машқ қилинг.

Ҳамкасблар билан суҳбатда

Aлбатта, ҳамкасблар билан бир пиёла чой устида суҳбатда ўзига ишонган одамдек кўриниш шарт эмас, аммо бу қўрқувсиз ва ҳаяжонланмай нутқ қобилиятини машқ қилдириш учун ажойиб имкониятдир.

Мажлислар пайтида

Фикрингиз ҳурмат билан тингланишини ва қабул қилинишини хоҳлайсизми? Ишонч билан гапиринг!

Бирор кишининг ишини баҳолаганингизда

Aгар бошқа ходимнинг ишини баҳолашингиз керак бўлса, бу ерда ҳам ишонч билан гаплашиш муҳимдир. Шу қаторда, ўзгартиришни хоҳлаган нутқингизнинг камида биттасини ўйлаб кўришга ҳаракат қилинг.

Савол берганингизда

Бундай ҳолда, машқ қилиш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд, чунки деярли ҳамма жойда саволлар беришимиз керак бўлади: йиғилишлар, мажлислар, тренинглар, семинар ва бошқаларда.

Нима муҳим?

Ҳолат

У хотиржам бўлиши керак. Оёқларингизни елка кенглигида туринг ва қоматингизни тўғриланг.

Кўз билан мулоқот

Бир гуруҳ одамлар қаршисида нутқ сўзлаётганингизда, ҳар бирининг кўзига 3-5 сония давомида навбат билан қараб чиқинг. Aммо яккама-якка суҳбатда қисқа қараб, кейин бошқа одамнинг кўзига яна қарашингиз мумкин.

Тананинг тили

Қўл ва оёқларингизни чалкаштирманг, қўлларни чўнтакка тиқманг.

Манба: https://lifehacker.ru/how-to-sound-more-confident/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.