Uzbekistan Cycling Federation
      

15 сентябрь "Автомобилсиз кун" акциясига старт берилди


15.09.2018

 

Бугун 15 сентябрь республика худудида “Автомобилсиз кун” акциясига старт берилди. Ушбу тадбир Вазирлар Махкамасининг  2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ходисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли қарорида белгиланган вазифага асосан ташкил этилди.  Мазкур акцияда турли вазирлик ва идоралар раҳбар ва ходимлари билан бир қаторда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раҳбар ходимлари фаол иштирок этиб, ўз иш жойларига велосипеда келдилар.

Бу акция нафақат атроф-мухитни мухофаза қилади, бу билан бирга одамлар орасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиб, юртимизда велоспорт турини янада оммалашига хизмат қилади. Хозирги кунга келиб юртимизда Президентимиз ташаббуслари билан велосипед йўлаклари хамда замонавий велотураргоҳлар барпо этилаётганлиги  қувонарли холдир.

Маълумот учун шуни айтиш лозимки ушбу акция ҳар ойнинг учичи жума кунида домий равишда ўтказилиб келинади.  

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.