Uzbekistan Cycling Federation
      

Соғлом аёл-миллат келажаги


09.10.2018

 Бугун 9 октябрь куни Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Миллий” стадионда хотин-қизлар иштирокида соғломлаштириш машғулотлари бўлиб ўтди. Мазкур соғломлаштириш машғулотларини ўтказишда “Миллий” стадион маъмурияти яқиндан ёрдам берди. Соат 07-00 дан 09-00 гача давом этган соғломлаштириш машғулотларида аёллар-қизлар тонги бадантарбия, югуриш, велосипедда учиш машғулотларини бажардилар. Велосипед спорти бўйича халқаро тоифадаги мураббий Л.Маркелова ҳамда В.Коамлар  аёлларга велосипеда учиш бўйича махорат дарсларини ўтдилар. Федерация ушбу соғломлаштириш машғулотлари орқали юртимизда яшаб, турли сохаларда ўз фаолиятини олиб бораётган аёллар, қизлар, уй бекалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни ўз олдига мақсад қилган десак хато бўлмайди. Асли соғлом турмуш тарзи инсон маданий, жисмоний ривожланиши, меҳнат унумдорлиги ва ижодий фаолиятини оширишни ўз ичига олади. Соғлом турмуш тарзининг асосий таркибий қисмлари — самарали иш фаолияти, шахсий гигиена, зарарли одатлардан воз кечиш, белгиланган бир вақтда тўғри овқатланиш, жисмонан чиниқиш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб туришдир. Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки ушбу соғломлаштириш машғулотлари юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шу билан бирга хаётимиз кўрки ва миллатимиз келажаги бўлган хотин-қизларни хар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват бўлишларини таъминлашга хизмат қилади. Маълумот учун мазкур соғломлаштириш машғулотлари мунтазам хафтанинг хар сешанба куни  соат 07-00 дан 09-00 гача “Миллий” стадионда бўлиб ўтади.

                  



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.