Uzbekistan Cycling Federation
      

"Қиз бола-бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир"


11.10.2018

Бугун  11 октябрь куни Тошкент шаҳрининг “Миллий” стадионида “Қиз бола-бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида Тошкент шаҳрида  яшовчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёллар ва қизлар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди.

Мазкур веломарафон Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти  Федерацияси, “Миллий” стадион маъмурияти, Ўзбекистон Республикасидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ахолишунослик бўйича жамғармаси билан хамкорликда ташкил этилди.

Тадбирни Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна очиб бериб, мазкур веломарафондан кўзланган асосий мақсад юртимизда аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шу билан бирга хаётимиз кўрки ва миллатимиз келажаги бўлган хотин-қизларни хар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват бўлишларини таъминлаш мақсадида ўтказилаётганлигини алохида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг “Миллий” стадион директори, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси бош котиби Ўринбойхўжаев Козимхўжа Бахтиёрхўжаевич сўзга чиқиб, сўнги йилларда юртимизнинг барча ҳудудларида аёллар ва қизларни спортга жалб этиш, уларни ўзлари қизиққан спорт турлари билан шуғулланишлари, саломатликларини мустахкамлашлари, иқтидор ва салохиятларини юзага чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини, шу билан бирга велосипед спорти аёллар ва қизлар ўртасида оммалашиб бораётганлигини, велосипед спорти бўйича спортчи қизларимиз қитъа ва жахон чемпионатларида юксак натижаларга эришиб келаётганликлари бунга яққол мисол бўла олишини айтиб ўтди.

Веломарафонда хаваскор аёллар ва қизлар фаол иштирок этиб,  биринчилик учун кураш олиб бордилар. Веломарафон якуни бўйича  1- ўрин Исаева Мавлюда, 2-ўрин Хамидуллаева Муштарий, 3-ўрин Синдарова Динараларга насиб этди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан  дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.