Uzbekistan Cycling Federation
      

"Юртимнинг мунис аёли, спорт билан гўзал камоли"


28.10.2018

Мазкур тадбирда турли сохаларда фаолият юритаётган аёл-қизлар, спортчилар ҳамда Ўзбекистон велосипед спорт Федерациясининг худудий бўлимларида фаолият юритувчи аёл мураббийлар иштирок этишди.  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорт Федерацияси раиси Нарбаева Танзила Камаловна сўзга чиқиб, бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини  юксалтириш, улар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, буни биргина Осиё ўйинларида спортчимиз томонидан қўлга киритилган улкан муваффақият мисол бўла олиши мумкинлигини, шунингдек, мустақил ҳаётга катта умид ва аниқ мақсадлар билан кириб келаётган навқирон авлод вакиллари, айниқса, қизларимиз спортга кундалик турмуш тарзининг бир қисми сифатида қараётгани энг катта ютуғимиз эканлигини, Федерациянинг худудий бўлимларини ривожлантириш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек тадбирда Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ)нинг Ўзбекистондаги лойихалар координатори, элчи Джон МакГрегор сўзга чиқиб, Ўзбекистонда хотин-қизларни велосипед спортига жалб этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқлигини, келажакда Ўзбекистонда велосипед спортини янада ривожлантириш, замонавий велотураргохлар барпо этиш режалаштирилганлигини айтиб ўтди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер Л.Маркелова, велосипед спорти бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси О.Забелинскаялар сўзга чиқиб, юртимизда велосипед спортига бўлган эътибордан жуда хурсандликларини айтиб, хамкор ташкилотларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.  Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан Республика Олимпия заҳиралари мактаб-интернатига, Ўзбекистон велосипед спорт Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги худудий бўлимларига Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE)  томонидан беғараз ажратилган жами  40 дона спорт велосипедлари тақдим этилди.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.