Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Коронавирус бўйича бугунги кун расмий маълумоти


28.06.2020

Хабарингиз бор, айни пайтда коронавирус пандемияси сабаб кўплаб турли асоссий ва ишончсиз маълумотлар пайдо бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида "Koronavirus Info" канали очилган.

Ушбу расмий манба берган маълумотга кўра,

МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ШИФОКОР МИОКАРД ИНФАРКТИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Пойтахтимиздаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори 52 ёшли А.У. шу йилнинг 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган.
Шу йилнинг 23 июнь куни беморнинг (эркак) аҳволи оғирлашиб, дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ўткир миокард инфаркти ташхиси билан  ётқизилган.
26 июнда эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун реанимация бўлимига олинган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари томонидан бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.
Бироқ кардиолог, пульмонолог, терапевт, вирусолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.