Uzbekistan Cycling Federation
      

"Велосипед спорти фахрийлари" шиори остида фахрийлар веломарафони ўтказилди.


03.11.2018

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 10-00 да  “Миллий” стадионда “Велосипед спорти фахрийлари” шиори остида фахрийлар веломарафони  ўтказилди.  Мазкур тадбир Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан имзоланган қўшма қарорга асосан ўтказилган бўлиб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад велосипед спорти фахрийларининг фаоллигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий ҳаётда уларнинг тўлақонли иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш  ҳамда уларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этишдан иборатдир. Ушбу веломарафонда 55 ёшдан-65 ёшгача ҳамда 65 ёш ва ундан юқори бўлган фахрийлар иштирок этиб, ғолиблик учун бахс олиб бордилар. Мусобақа якуни бўйича 55 ёшдан-65 ёшгача бўлган фахрийлар ўртасида 1-ўрин Азимжонов Шухрат,  2-ўрин Кабиров Абдулла, 3-ўрин Ғаниев Акмал қўлга киритдилар.  65 ёш ва ундан юқори бўлган фахрийлар ўртасида эса 1-ўрин Ордин Александр, 2-ўрин Алламуратов Шухратулла, 3-ўрин Абдушукуров Абдукаримларга насиб этди. Ғолиблар қимматбахо совғалар ва эсдалик дипломлар билан тақдирландилар. Тадбирдан сўнг иштирокчиларга кофи брейк ташкил этилди. Маълумот учун шуни айтиб ўтиш лозимки, спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади. Норвегиялик, австралиялик ва АҚШлик шифокорлар томонидан идора ходимлари саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган жисмоний машғулот билан шуғулланишнинг оптимал давомийлиги аниқланди. Аниқланишича хонада ўтириб ишлайдиганлар бир кунда камида 60 - 75 дақиқани спортга бағишлашлари керак. Пиёда юриш, велосипед ҳайдаш шулар жумласидандир. Бундай турмуш тарзи уларнинг руҳий ҳолати, саломатлиги ҳамда иш унумдорлигини яхшилашга хизмат қилар экан.

 

Федерация велосипедного спорта Узбекистана  3 ноября в 10 00 на стадионе "Миллий" провёл веломарафон под девизом “Ветераны Велосипедного Спорта”. Веломарафон был организован Федерацией Велосипедного Спорта Узбекистана при поддержке партнеров. Цель марафона активизировать жизнь ветеранов, стимулируя к активному и полноценному участию в социальной  жизни, обеспечивая все возможности и удобства, поддержать ветеранов и привлечь их к занятию спортом. Веломарафон проводился в двух категориях:  среди ветеранов от 55 лет до 65 лет и с 65 лет и выше. Среди ветеранов от 55 лет до 65 лет 1-место Азимжонов Шухрат, 2-место Кабиров Абдулла, 3-место Ганиев Акмал.  65 лет и выше 1-место Ордин Александр,  2-место Алламуратов Шухратулла, 3-место Абдушукуров Абдукарим. Лучшие были награждены дипломами и ценными подарками.Так же после соревнования был организован кофе брейк.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.