Uzbekistan Cycling Federation
      

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Фарғона вилоятида


06.11.2018

Велоспорт бўйича мавсум якунланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Т.Нарбаева топшириғига асосан, ноябрь ойи давомида Федерациянинг худудий бўлимларида 2019 йил апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари, иқтидорли ва истиқболли спортчиларни селекция қилиш, спортчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ҳамда спортчиларнинг халқаро ва республика мусобақаларига тайёргарлик жараёнлари юзасидан мониторинг ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон велоспорт Федерациясининг Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича бўлим бошлиғи Тогайбеков Асқар Абдувалиевич ҳамда Вилоятлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Атакулов Хуршид Баходиржоновичлар 5 ноябрь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрдилар. Федерация ходимлари Ўзбекистон велосипед спорти бўйича Федерациясининг Фарғона вилояти бўлимига ташриф буюрдилар. У ерда спортчиларга яратилган шароитлар, спорт инвентарлари ахволи ҳамда мураббийлар томонидан олиб борилаётган спорт машғулотлари билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон чемпионатларини туман, вилоят республика босқичи тизими бўйича ўтказиш, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Ўзбекистон терма жамоалар заҳираси ва асосий таркибига киритиш ҳамда уларни узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини асосий ва хорижий спорт базаларида олиб борилишини ва халқаро мусобақаларга юборишни жорий этиш юзасидан тегишли тавсиялар бериб ўтдилар.

Шундан сўнга Федерация ходимлари Фарғона вилояти хокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Алимова Сайёра Абдунабиевна ҳамда Фарғона вилоятининг жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Дехқонова Севара Маматалиевналар билан учрашдилар. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар, 2019 йил апрель ойида бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик, Федерациянинг Фарғона вилояти бўлими модий-техник базасини мустахкамлаш, спорт инвентарлари билан таъминлаш бўйича сухбат ўтказилди. Сухбат давомида Фарғона вилояти хокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Алимова Сайёра Абдунабиевна хотин-қизларни велоспортга жалб этиш, аёл – қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича Фарғона вилоятининг туман хотин-қизлар қўмитаси раисларига тегишли топшириқлар бериб ўтди. Шунингдек, Федерация ходимлари томонидан вилоятда  велосипед спорти бўйича хаваскор аёллар клубларини ташкил этиш, хотин-қизлар ўртасида велоспортни оммалаштириш юзасидан таклифлар берилди. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, жорий йилнинг 28 октябрь куни “Миллий” стадионда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) билан ҳамкорликда ўтказилган  учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорт Федерацияси раиси Т.Нарбаева келажакда Ўзбекистон Миллий терма жамоа аъзоси О.Забелинскаянинг аёллар терма жамоасини шакиллантириш бўйича масъул этиб тайинлаш, европадаги профессионал аёллар клублари билан ҳамкорлик ўрнатган холда, хар бир худуддларда велосипед спорти бўйича аёллар клублари ташкил этиб, мазкур клубларда О.Забелинская иштирокида махорат дарслари ўтиш режалаштирилганлигини таъкидлаб ўтган эди. Учрашув якунида Федерация ходимлари Фарғона вилояти хокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда велоспортни вилоятда ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.