Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

4 нафар спортчимиз "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди


03.07.2020

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс клубида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди, дея маълум қилмоқда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати.

Тадбирда иштирок этганлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён қилишлари, юксак илми, фидойилиги билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун барча шароит мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Маросимда илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган вакиллари қатори 3 нафар спортчиларимиз ҳам “Ўзбекистон белгиси” билан тақдирланишди.

Мазкур кўкрак нишонига сазовор бўлган спортчиларимиз: Жавоҳир Синдаров (шахмат), Клара Дарменбаева (самбо) ва Асила Мирзаёрова (Паралимпия). Шунингдек, бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида ушбу соврин билан мукофотланди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.