Uzbekistan Cycling Federation
      

Соғломлаштириш машғулотлари давом этмоқда


06.11.2018

6 ноябрь куни “Миллий” стадионда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда домий равишда ўтказиб келинаётган хотин-қизлар иштирокида навбатдаги соғломлаштириш машғулотлари бўлиб ўтди.

Соат 07-00 дан 09-00 гача давом этган соғломлаштириш машғулотларида 60 га яқин аёллар-қизлар иштирок этиб, тонги бадантарбия, югуриш, велосипедда учиш машғулотларини бажардилар. Велосипед фойдаси хақида гап кетганда шуни айтиз лозимки, велосипедда учиш соғлиқ учун ўта фойдали бўлиб, агар сиз қирғоқда ёки ўрмон йўлида кетаётган бўлсангиз, ўпкангизга тўлиғича тоза ҳаво оқими кириб боради. Бу мия фаолияти учун ҳам жуда фойдалидир. Велосипед ўзидан ҳеч қандай чиқинди чиқармайди. Шу боис у инсон учун энг фойдали транспорт тури ҳисобланади. Велосипед қатнови оммалашган шаҳар аҳолиси у ердаги тоза ҳаво ҳисобига бошқаларга қараганда, соғлом кўринаркан. Шунингдек, ўнқир-чўнқир йўлларда бир соат велосипедда юриш қулай трассадаги ҳаракатга нисбатан 600 калория кўпроқ миқдорни йўқотади. Бундан ташқари, ноқулай йўл бутун танангизни ишлашга мажбур қилади яъни, гавда доимо мувозанатни сақлаш учун тайёр ҳолда туради, оёқ ва қўл мускуллари ҳам зўриқиш билан ишлайди. Бу эса ўз навбатида танадаги ортиқча вазндан холос бўлишга ёрдам беради. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, спорт билан мунтазам шуғулланган инсон доимо соғлом бўлади. Буюк табобат илми асосчиси Ибн Сино айтганидек “Ўз вақтида, меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди”.

 

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.