Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Aждаҳо ошхонаси: Брюс Ли риоя қилган 8 та овқатланиш қоидаси


04.07.2020

Муваффақиятга эришишда жангчининг қатъий рациони муҳим роль ўйнади.

Брюс Ли идеал танага эга эди: мушаклар ва, афтидан, тери остида бир томчи ёғ йўқ эди. Хитой жанг санъатининг буюк устаси қаттиқ машқлар ва қатъий овқатланиш режаси туфайли бу натижага эришди. Вақт ўтиши билан Ли хитой таомлари ва бодибилдинг журналларидан рецептлар билан тажриба ўтказиб, ўз диетасини ишлаб чиқди.

Сиз билан Голливуд афсонасининг парҳезни тузиш қоидалари билан ўртоқлашамиз.

1-қоида. Ҳамирли таомга йўқ денг

Жангчи «озиқ-овқат фалсафаси»нинг бир қисми бу организм ва тана шаклига салбий таъсир кўрсатадиган «бўш» калорияларни киритмаслик. Aлбатта, Ли баъзида ўзига ун маҳсулотлари истеъмолига рухсат берган, лекин у буни жуда камдан-кам ҳолларда ва кўпинча эгаларидан бош тортиш мумкин бўлмаган меҳмондорчиликда қилган.

2-қоида. Минимал сут маҳсулотлари

Aйтишларича, Брюс Ли ҳеч қандай сут маҳсулотларини истеъмол қилмаган ва оқсилли коктейлларда сутнинг ўрнига қуруқ сутдан фойдаланган.

3-қоида. Порцияларни камроқ қилинг, лекин тез-тез овқатланинг

Ушбу маслаҳат актёр билан бирга кўплаб диетологлар томонидан берилади. Қачонки, кам ва тез-тез овқат истеъмол қилсангиз, тана ёғларни захирага олиб қўйишга улгурмайди. Брюс кунига беш марта овқатланиб, овқатланиш оралиғида меваллар еган.

4-қоида. Оқсилли коктейль истеъмол қилинг

Ли коктейллар билан тажриба ўтказган, чунки у уларни жуда яхши кўрар эди. Унинг ичимликларининг асосини доимо сут кукуни, тухум, арахис ёғи, банан, пиво ачитқиси ва униб чиққан буғдой эгаллаган.

5-қоида. Озиқ-овқат қўшимчаларидан сақланманг

Жангчининг менюсида ҳар доим C ва Е витаминлари, асал гулчанги, наъматак сиропи, ацерол ва лецитин бўлган. Aммо озуқавий қўшимчалар тўплами индивидуалдир, шунинг учун уларни сотиб олишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб, танангизда нима етишмаётганини билиб олишингиз керак.

6-қоида. Aсал ва женьшень истеъмол қилинг

Брюс Ли ушбу маҳсулотларни танани витаминлар билан тўлдириш учун истеъмол қилган. Асал ва женьшень иммунитетни сақлаш учун жуда фойдали ва ҳозир ҳам жуда долзарбдир.

7-қоида. Углеводлар ҳақида унутманг!

Углеводлар универсал энергия манбайи. Машғулот давомида танамиздан кўп куч ва ресурс талаб қилинади. Шунинг учун уларни тўлдириш керак.

8-қоида. Хитой ошхонасини кўриб чиқинг

Бу, албатта, индивидуал масала, лекин Голливуд юлдузининг сўзларига кўра, Хитой ошхонасида оқсилга бой фойдали овқатлар кўп. Масалан, тофу пишлоғи. Бу борада Брюснинг фикри асоссиз, деёлмаймиз.

 

Мақола Николай Мерзляков томонидан танланган.

Манба: https://www.championat.com/lifestyle/article-4036781-pravila-pitanija-brjusa-li-sovety-aktjora-i-mastera-boevyh-iskusstv.html?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com%2F%3Ffrom%3Dspecial&utm_source=YandexZenSpecial?utm_source=copypaste



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.