Uzbekistan Cycling Federation
      

Тарихда илк маротаба Ўзбекистон 2019 йил велосипед шоссе бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади


06.12.2018

Жорий йилнинг 2 декабрь куни И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэрапортида Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС)  Президенти Осама Ахмад Абдулла Альшафар, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Вица-президентлари Амарджит Сингх, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Бош котиби Онкара Сингхлар Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Юқори мартабали мехмонларни аэрапорта Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси бош котиби К.Ўринбойхўжаев, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ходимлари Оммавий ахборот воситалари иштирокида кутиб олдилар.

Мехмонларнинг юртимизга ташриф буюришларидан асосий мақсад 2019 йилнинг  22 апрелдан - 28 апрелга қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар, Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган “йўл харитаси” кўздан кечириш ҳамда 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Велоспорт Конфедерациясининг (АСС) делегацияси аъзолари иштирокидаги ижроия қўмита йиғилишида иштирок этишдир.

Бундан ташқари 1 декабрь куни юртимизга ташриф буюрган 2019 мусобақаси директори Хофер Роланд ҳамда Осиё чемпионати 2019 мусобақаси директори ёрдамчиси Неуманн Андре, Халқаро велосипедчилар Иттифоқидан (UCI) Фарход Алиевлар 2 декабрь куни Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда автомагистрал йўллар холати, мехмонхоналарни кўздан кечирдилар.

3 декабр куни мехмонлар “Миллий” стадионга ташриф буюрдилар. Юқори мартабали мехмонларни Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясининг Бош котиби К.Ўринбойхўжаев, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ходимлари кутиб олдилар.  Мехмонларга “Миллий” стадион бўйлаб экскурсия ташкил этилиб, “Миллий” стадион фаолияти, Стадион музейи билан яқиндан танишдилар. Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС)  Президенти Осама Ахмад Абдулла Альшафар музейнинг фахрий мехмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди. Шундан сўнг Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси бош котиби Ўринбойхўжаев Козимхўжа Бахтиёрхўжаевич, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) делегация аъзолари яъни, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС)  Президенти Осама Ахмад Абдулла Альшафар, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Вица-президентлари Амарджит Сингх, Татсуо Хаяши, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Бош котиби Онкара Сингхлар иштирокида  2019 йил  22 апрелдан - 28 апрелга қадар Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган Осиё чемпионатига тайёргарлик юзасидан ижроя қўмита йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда Осиё чемпионатига тайёргарлик даражаси, мусобақа бўлиб ўтадиган автомагистрал йўлларини холати, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мухокама қилиниб, таклифлар берилди.

  Куннинг иккинчи ярмида Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) билан  “UzReport TV” телеканали ўртасида 2019 йил  22 апрелдан - 28 апрелга қадар Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ёритиш хуқуқини берувчи икки томонлама келишув имзоланди. 

Маълумот учун шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида велоспорт бўйича тарихда биринчи маротаба Осиё чемпионати ўтказилиши ва мазкур Осиё чемпионатида 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига лицензиялар ўйналишини инобатга олиб, Осиё қиътасидаги 40 га яқин давлатлардан 600 га яқин велоспортчилар иштирок этиб, лицензияларни қўлга киритиш учун бахслар олиб боришади.

Шунингдек, Осиё чемпионатини оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун хорижий журналистларнинг юртимизга ташриф буюриши ҳамда мазкур нуфузли Осиё чемпионатини Ўзбекистонда илк маротаба дунёнинг машхур Евроспорт (Eurosport) каналида  кўрсатилиши кутилмоқда.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.