Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

ХОҚ Ўзбекистонда нишонланган "Олимпия куни"га юқори баҳо берди


30.07.2020

Хабарингиз бор, юзага келган пандемия сабаб бутун дунёда Халқаро Олимпия куни онлайн тарзда нишонланди. Шу жумладан, юртимизда ҳам. ZOOM платформаси орқали нишонланган мазкур тадбир видеолавҳа шаклида ХОҚга юборилди. Ўз навбатида, Халқаро Олимпия қўмитаси мамлакатимизда нишонланган тадбирга юқори баҳо берди ва бу борада кўрсатилган ташаббус учун ташаккурнома жўнатди. Хусусан, унда шундай дейилади:

Ҳурматли жаноб Шоабдураҳмонов,

ХОҚ президенти Томас Бах Сизнинг 2020 йил 22 июнь куни йўллаган мактубингизни катта қизиқиш билан ўқиди. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга ХОҚ раҳбари номидан миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсиз.

Ҳозирги мураккаб даврда Сизнинг раҳбарлигингиздаги МОҚ ўтказган «Олимпия куни» байрамини нишонлаш машаққатли иш. Менинг жамоам Сиз юборган видеолавҳани бутун дунёдаги Миллий олимпия қўмиталарини илҳомлантириш мақсадида NOCnet платформасига жойлади.

Мамлакатингиз спорт ва Олимпия қадриятларини тарғиб қилиш бўйича амалга ошираётган саъй-ҳаракатларида ёшларга алоҳида эътибор қаратиб, Олимпия йўриқномаси-2020да кўрсатилган таклифларга тўлиқ риоя қилди. Шундан келиб чиққан ҳолда Сиз ва бутун МОҚ жамоасини самимий қутлашга ижозат бергайсиз.

Мен ҳамкорлигимизнинг кейинги босқичларини ҳам катта қизиқиш билан кутиб қоламан«.

Ҳурмат билан,

Жеймс Маклеод
ХОҚ Халқаро алоқалар департаменти ва «Олимпия
бирдамлиги» дастури директори

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда нишонланган “Олимпия куни” ҳақидаги мақола ХОҚнинг 10 июль куни чоп этилган электрон ҳафталик нашридан ҳам ўрин олган эди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.