Uzbekistan Cycling Federation  

        

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича хорижий мутахассислар юртимизга ташриф буюришди


21.01.2019

Бугун 21 январь куни  Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш, ташкилий-амалий ишларни олиб бориш бўйича директор Хофер Роланд ҳамда техник ишлар бўйича директор ёрдамчиси Неуманн Андрелар Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Ташриф доирасида хорижий мутахассислар Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Бош котиби К.Ўринбойхўжаев билан учрашдилар ҳамда 22-28 апрел кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик масалаларини мухокама қилдилар. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, ташриф давомида хорижлик мутахассислар томонидан Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган Тошкент-Чимён-Сижжак автомагистрал йўлларини кўздан кечириш, Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича семинар ўтказиш ҳамда Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган финиш, старт чизиқларини белгилаш режалаштирилган.

  Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикасида тарихда биринчи маротаба 2019 йил 22 - 28 апрель кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу Осиё чемпионатида 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига лицензиялар ўйналишини инобатга олиб, Осиё қиътасидаги 40 га яқин давлатлардан 500 га яқин велоспортчилар иштирок этишади ҳамда лицензияларни қўлга киритиш учун бахслар олиб боришади.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.