Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон велосипед спортининг Самарқанд вилояти худудий бўлими томонидан Ургут тумани Дехқонобод ҚФЙда жойлашган 138-сонли мактабда велоспорт бўлими очилди. Федерациянинг Самарқанд вилояти худудий бўлими томонидан 138-сонли мактабнинг велоспорт бўлимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан ютиб олинган 29 миллионлик грант маблағи хисобидан харид қилинган 10 дона МТВ йўналишидаги (тоғ учун мўлжалланган) велосипедлар ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан ажратилган шоссе йўналишидаги 5 дона велосипедлар топширилди.
Тадбирда Федерациянинг Самарқанд вилояти худудий бўлими рахбар ходимлари, тренерлар, Ургут тумани спорт бўлими мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
< Вернуться к списку новостей |
© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены. |