Uzbekistan Cycling Federation
      

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетди


30.01.2019

Бугун 30 январь куни велосипед спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Безуглова Алла Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридаги “AL ASAYL” аёллар велоклуби таклифига асосан ўқув-машғулотларида иштирок этиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Хозирги кунда Дубай шаҳрида яна бир спортчимиз Адельшинова Диана “AL ASAYL” аёллар велоклуби таклифига асосан Дубай шаҳрида ўқув-машғулотларида иштирок этмоқда. Ўқув-машғулотларидан асосий мақсад спортчиларни жорий йилнинг 22-28 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган  велосипед шоссе бўйича Осиё чемпионатига тайёрлаш ҳамда уларнинг ўқув услубий, машқ жараёнларини самарасини ошириш, велоспорт соҳасидаги дунё андозалари охирги ютуқлари ва амалиётларидан фойдаланиш, уларнинг профессионал маҳоратини оширишдан иборатдир.

Маълумот учун Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида жойлашган “AL ASAYL” аёллар велоклуби билан ҳамкорлик қилиб келаётган бўлиб, бугунга қадар велосипед спорти бўйича аёллар миллий тарма жамоасининг бир қанча спортчилари “AL ASAYL” аёллар велоклубида малака ошириб келдилар.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.