Uzbekistan Cycling Federation  

        

"Нафосат-2019" спорт фестивали доирасида веломарафон ўтказилди


01.03.2019

 

 Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан бугун 1 март куни “Миллий” стадионда “Нафосат-2019“ спорт фестивали доирасида хотин-қизлар иштирокида веломарафон ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан имзоланган Низомга асосан ўтказилган бўлиб, Низомга асосан 1-март куни Тошкент шаҳар босқичи, 2-март куни Республика босқичи ўтказилиши белгиланган. Веломарафон ёш тоифасига бўлинган ҳолда яъни 25 ёшгача, 35 ёшгача ва 35 ёш ва ундан юқори бўлган аёл-қизлар иштирокида ўтказилган бўлиб, веломарафонда ёш тоифалари бўйича хар бир тумандан бир нафардан хотин-қизлар иштирок этдилар. Мусобақа якунлари бўйича 25 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида 1-ўрин Ганиева Мохина, 35 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида 1-ўрин Холмахматова Садоқат, 35 ёшдан юқорилар ўртасида Исаева Светлана ғолибликка эришиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Мусобақанинг Республика босқичи 2 март куни “Миллий” стадионда бўлиб ўтади. 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.