Uzbekistan Cycling Federation  

        

Шимкент-Тошкент дўстлик велопойгаси бўлиб ўтди


30.03.2019

Бугун 30 март куни Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон веложамият ҳамда Қозоғистон велоспорт Федерацияси билан ҳамкорликда  Шимкент-Тошкент йўналиши бўйича хаваскор велосипедчилар ўртасида велопойга бўлиб ўтди. Ушбу велопойга “Қозоғистон йили Ўзбекистонда” муносабати билан ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ҳамда бошқа миллатга мансуб хаваскор велопойгачилар иштирок этдилар.

Шимкент шаҳрининг Акимата олдида старт олган велопойга Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси биносида якунига етди. Ўтказилган муросасиз беллашувда қозоғистонлик Алексей Седоренко марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.Велопойга натижалари қуйидагича

Чимкент – Тошкент веломарафони, 130 км.
1-ўрин: Алексей Седоренко (Қозоғистон)
2-ўрин: Мэтью Райт (Англия)
3-ўрин: Шоҳруҳ Юнусов (Ўзбекистон)

Финишда велопойгачилар Ўзбекистондаги Қозоғистон элчихонаси вакиллари, Тошкент шаҳар хокимияти, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси мутасаддилари ҳамда ОАВ ходимлари томонидан юқори савияда кутиб олиниб, ғолиблар тақдирландилар. Шунингдек, тақдирлаш маросимида мусобақада иштирок этган энг ёши катта спортчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди. Унда аёллар орасида Светлана Исаева (50 ёш) ва эркаклардан Хурсанд Шеров (61 ёш) ўзлари учун аталган махсус совғани қабул қилиб олишди. Бир сўз билан айтганда ушбу велопойгада дўстлик ғалаба қозонди.                                                                                                                               

 

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.