Uzbekistan Cycling Federation  

        

Осиё чемпионати Қозоғистонлик Евгений Гидичнинг ғалабаси билан якунланди


28.04.2019

Бугун 28 апрель чемпионатнинг сўнги кунида “International Hotel Tashkent” мехмонхонаси ёниданMen Elit йўналишида 166.6 км масофага эркаклар ўртасидаги гурух пойгаларига старт берилди. Ушбу гурух пойгаларида финиш Тошкент вилоятининг Билдирсой дам олиш маскани этиб белгиланган бўлиб, мазкур мусобақада спортчилар 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун беллашдилар. Men Elit йўналишидаги гурух пойгаларида Ўзбекистон шарафини
4 нафар спортчиламиз Муроджон Хомуродов, Сергей Медведев, Акромжон Суннатов, Улуғбек Саидовлар ҳимоя қилдилар. Муросасиз кечган пойгада Қозоғистон, Хитой, Хитой Таипейи миллий терма жамоалари устунлик қилдилар.  Мусобақа натижалари бўйича 166.6 км масофани 4 соату 3 дақиқаю 21 сонияда босиб ўтган Қозоғистонлик Евгений Гидич 1-ўринни, Хитойлик Хианжинг Лю 2-ўринни, Хитой Таипейилик Каи Чун Фенг 3-ўринни эгаллади. Қозоғистонлик Евгений Гидич олтин медал билан бирга ХХХII  ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Шу билан 22 апрелдан 28 апрелгача Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилган велошоссе бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур Осиё чемпионатида 40 га яқин давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Чемпионат катталар, ўсмирлар, параолимпиячилар ва мастерлар иштирокида бўлиб ўтди ҳамда спортчилар жамоавий пойгалар, яккалик пойгалари ва гурух пойгаларида беллашдилар. Мазкур Осиё чемпионати илк маротаба дунёнинг машҳур “Евроспорт” (Eurosport) каналида ёритиб борилди. Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 та олтин, 3 та бронза, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумий хисобда 7 та медал жамғардилар.

Осиё чемпионатининг энг ёрқин лахзалари 27 апрель куни асосий мусобақалар бўлган Women Elit йўналишида гурух пойгалари бўлди десак хато бўлмайди.  Мазкур мусобақада 112.8 км масофа бўйича бўлиб ўтди ҳамда ушбу масофани Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская 3 соату 9 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтиб 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Алохида таъкидлаш жоизки 27-28 апрелдаги асосий мусобақалар “Евроспорт” канали томонидан тўғридан тўғри намойиш этилди.

Шу билан бир қаторда Осиё чемпионати доирасида Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) президентиДавид Лапарте, Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Абдуллоҳ ал-Шафар, бир қатор хорижий делегация аъзолари иштирокида  Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) томонидан антидопинг семинар ҳамда Осиё Велоспорт конфедерацияси (АСС)нинг Конгресслари бўлиб ўтди.

Осиё Велоспорт конфедерациясининг (АСС) Конгрессида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Танзила Нарбаева Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) ҳамда Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) томонидан махсус сертификат ва велоспортни аёллар ўртасида тарғибот ва ташвиқот қилишда қўшган хиссаси учун  медал билан тақдирланди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.