Uzbekistan Cycling Federation  

        

Янина Кускова муносиб тақдирланди


10.05.2019

Бугун юртбошимиз томонидан спорт сохасида кенг қамровли ислохатлар амалга оширилаётган бир даврда ёш авлодларнинг спортда эришаётган ютуқлари қувонарли холдир. Шундай ёш авлодлардан бири, велосипед спортида улкан ютуқларга эришиб келаётган спортчимиз Янина Кусковадир. Янина Кускова Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида велоспорт йўналишида таълим олиш билан бирга, велоспорт йўналишида тинимсиз мехнати ва ўз устида ишлаши билан халқаро мусобақаларда улкан муваффақиятларга эришиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 8-13 январь кунлари Жакарта шаҳрида (Индонезия)  бўлиб ўтган трек бўйича Осиё чемпионатида Янина Кускова ўсмирлар ўртасида яккалик вақт пойгасида бронза медалини, очколар бўйича гуруҳли пойгада кумуш медалини қўлга киритди.

Эътиборли томони шундаки, Янина Кускова 2001 йилда туғилган бўлиб, у илк маротаба Жакарта шаҳрида (Индонезия)  бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этиши эди.  У эришган ютуқлари билан чекланиб қолмади ҳамда март ойида Корея давлатида ўқув-йиғин машғулотларида малака ошириб келиб, жорий йилнинг
22-28 апрель кунлари юртимизда бўлиб ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида 20 ёшгача бўлган ўсмир қизлар ўртасидаги пойгада кумуш медални қўлга киритди. Сирдарё вилояти хокими томонидан Янина Кускованинг эришган ютуқлари юқори бахоланиб, вилоят хокими томонидан қимматбаҳо карбонли  шоссе велосипеди топширилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон велосипед Федерацияси ва Халқаро Велосипедчилар Иттифоқининг (UCI) Бутунжахон велоспортни ривожланиш маркази билан ўрнатган икки томонлама хамкорлиги доирасида Кускова Янинани Швейцарияга ўқув-йиғин машғулотларига юбориш режалаштирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, худудларда Янина Кусковадек ёш авлод спортчиларнинг етишиб чиқиши жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларнинг танлаб олиш (селекция)нинг самарали бўлишига ва терма жамоа такибини сифатли тўлдириш учун спорт захирасини шакллантириш ҳамда юқори малакали спортчиларни тайёрлашни таъминлашга хизмат қилади.  

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.