Uzbekistan Cycling Federation  

        

Бешта мухим ташаббус асносида Федерациянинг Тошкент вилояти бўлими томонидан спорт тадбири ўтказилди


28.05.2019

 

Жорий йилнинг 19 март куни давлатимиз  раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди ҳамда шу асносида  5 та мухим ташаббус белгилаб берилди.

Бугунги кунда Федерация томонидан 5 та мухим ташаббус доирасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш юзасидан бир қатор спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 28 май куни Федерациянинг Тошкент вилояти худудий бўлими томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 3000 метр масофага югуриш марафони амалга оширилиб, унда тумандаги барча таълим муассасалари, маҳаллалар ва корхона-ташкилотлардан жами 1000 нафар 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган иштирокчи қатнашди.  Шу билан бирга худди шу масофада аёллар ўртасида велопойга мусобақаси ўтказилди. Ушбу тадбирда 500 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.

Рақамларга назарга соладиган бўлсак бугунги кунда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида вилоят мусобақалари чемпионлари – 170 нафарни, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорлари – 90 нафарни, Осиё чемпионати ва кубоги совриндорлари – 4 нафарни,  Жаҳон чемпионати совриндорлари  – 4 нафарни ташкил этади.

Бу эса ўз навбатида юртимизда соғлом турмуш тарзи тобора оммалашиб бораётганлигидан ҳамда спортга бўлган қизиқиш ёшу қари ўртасида янада ривожланиб бораётганлигидан далолатдир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.