Uzbekistan Cycling Federation  

        

"1 июнь Халқаро болаларни химоя қилиш куни" муносабати билан спорт тадбири ўтказилди


31.05.2019

Бугун 31 май куни Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда “1 июнь Халқаро болаларни химоя қилиш куни” муносабати билан Ашхобод боғида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун велосипед спорти мусобақаси ўтказилди. Мусобақада болажонлар велосипед спорти бўйича ўзаро беллашиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Федерация томонидан ғолиб ва совриндорларга совғалар тақдим этилди. Шунингдек, ушбу тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

 Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган таълим муассасалари ўқувчи талабалари, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, айниқса болалар, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини таъминлаш асосида ўтказилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки болалар бизнинг келажагимиздир, уларнинг соғлом ва жисмонан бақувват бўлиб етишишлари мухимдир

 

 

 

 

 

 

 

///



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.