Uzbekistan Cycling Federation  

        

"3 июнь-Халқаро велосипед куни" муносабати билан юртимизда веломарафон ўтказилди


03.06.2019

2018 йил 12 апрель куни Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Халқаро велосипед куни» деб белгиланди.
Шу муносабат билан, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда веломарафон ташкил этилди.

Мазкур веломарафон жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10-00 да Хумо арена спорт мажмуасидан старт олиб, Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Ўзбекистон кўчалари кесишган жойдан, Бешёғоч, Фурқат, Ўзбекистон кўчалари бўйлаб халқа шаклида ўтказилди.

Умумий хисобда 5 километрни ташкил этган веломарафон уч ёш тоифасида ўтказилиб, бунда 18-30 ёшдагилар, 31-45 ёшдагилар, 45 ёшдан юқори бўлган 300 дан ортиқ барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган, маҳаллалардаги барча хаваскор аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

“Халқаро велосипед куни”ни юртимизда анъанавий тарзда 2018 йилдан буён ўтказиб келинаётган бўлиб, тадбир йилдан-йилга оммалашиб бораётган бўлиб, буни биргина 2 июнь куни бўлиб ўтган  веломарафон Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти миқиёсида ўтказилганлигидан билишимиз мумкин..

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Т.Нарбаева, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси рахбар рходимлари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмтаси, Ўзбекистон  Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ташкилотлари ходимлари иштирок этдилар. Шунингдек, ушбу тадбир барча ОАВ вакиллари томонидан ёритилди. Тадбир якунида барча иштирокчилар махсус сертификат билан тақдирландилар.

Бугунги кунда юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, айниқса велосипед спорт турини оммалаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётган бўлиб, жорий йилнинг 19 май куни давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус белгилаб берилди. 

Аҳамиятли томони шундаки, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган бешта муҳим ташаббусда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтириш белгиланган бўлиб, мазкур веломарафон бевосита ахолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларига хизмат қилади.  

 

 

 

 

 

 

 

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.