Uzbekistan Cycling Federation  

        

Пойтахтимизда "Халқаро велосипед куни"га бағишлаб веломарафон ўтказилди


03.06.2019

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, аввало, аҳоли ўртасида спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш, шаҳримиз аҳолисининг дам олиш кунини мазмунли ўтказишга хисса қўшиш ва уларни жисмоний ҳаракатга жалб қилишдан иборатдир. Ушбу веломарафонда 300 дан ортиқ ҳаваскорлар иштирок этди.

 

Веломарафон старт олишидан аввал сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева ушбу спорт турининг юртимиздаги ривожи хусусида тўхталиб ўтди.

 

“Бугун бизнинг спортимиз учун байрам. Барчамиз “Халқаро велосипед куни”ни Ўзбекистонда нишонлаш учун жам бўлдик. Юртимизда ушбу спортга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мазкур мусобақада қатнашган терма жамоамиз вакиллари кўплаб медалларни қўлга киритишди. Барчангизга соғлик-саломатлик тилаган ҳолда марафон иштирокчиларига омад тилайман”, – деди Танзила Норбоева.

 

Мусобақа якунида велоспорт кунида ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда қўшган хиссаси учун барча иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.