Uzbekistan Cycling Federation  

        

Жиззах вилоятида иккита йирик мусобақа нихоясига етди


24.06.2019

Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясининг 2019 йил календарь режасига мувофиқ Жиззах шаҳрида 18-22 июнь кунлари Жиззах-Зомин йўналиши бўйича иккита йирик мусобақалар яъни, 2001-2002, 2003-2004, 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Федерация Кубоги ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мазкур мусобақада умумий хисобда 150 нафардан ортиқ бўлган Федерациянинг барча худудий бўлимларидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этдилар. Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар Федерация рахбар ходимлари ҳамда Жиззах вилояти хокимлиги, Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Федерациянинг Жиззах вилояти бўлими   мутасаддилари томонидан  тақдирландилар.

Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 01-04/1-477-сонли баённомасида белгиланган банд яъни “Иқтидорли ва истиқболли спортчиларни селекция қилиш мақсадида, Ўзбекистон чемпионатларини туман, вилоят республика босқичи тизими бўйича ўтказиш, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни Ўзбекистон терма жамоалар заҳираси ва асосий таркибига киритиш ҳамда уларни узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини асосий ва хорижий спорт базаларида олиб борилишини ва халқаро мусобақаларга юборишни жорий этиш” юзасидан олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштиришдир.

 

 

 

 

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.