Uzbekistan Cycling Federation  

        

Велосипед спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Фарғона вилоятида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқдалар


09.07.2019

Ўзбекистон   Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ушбу нуфузли спорт мусобақасида юксак натижаларга эришиш мақсадида Федерация томонидан бир қатор тегишли ишлар олиб бормоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг 5 июлдан бошлаб 2 нафар тренер бошчилигида Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг 14 нафар спортчилари учун Фарғона вилоятида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилмоқда.

Ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Миллий терма жамоасини 2020 йили Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг балларини тақдим этувчи мусобақаларга жумладан, жорий йилнинг 19-23 август кунлари велошоссе йўналиши бўйича Индонезияда бўлиб ўтадиган ҳамда 30 август - 3 сентябрь кунлари велошоссе йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Халқаро мусобақаларга юқори савияда тайёрлашдир.
Ўқув-йиғин машғулотлари 25 июлга қадар давом этади.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.