Uzbekistan Cycling Federation  

        

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Бехзод Рахимбоев Швейцария давлатига жўнаб кетди


09.07.2019

Бугунги кунда иқтидорли ва истиқболли спортчиларни селекция қилиш, уларни Ўзбекистон терма жамоалар заҳираси ва асосий таркибига киритиш ҳамда спортчиларни узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини асосий ва хорижий спорт базаларида олиб борилишини ва халқаро мусобақаларга юборишни жорий этиш юзасидан Федерация томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан,Халқаро Велосипедчилар Иттифоқининг Ривожланиш маркази таклифига асосан Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси, 2019 йил Ўзбекистонда велошоссе бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган пойгада кумуш ва бронза медали соҳиби, 2002 йилда туғилган Раҳимбоев Беҳзод ўқув-машғулотда иштирок этиш учун бугун 9 июль куни Швейцария давлатига жўнаб кетди.

Ахамиятли томони шундаки мазкур ўқув-машғулоти Б.Рахимбоевга халқаро мусобақаларга юқори савияда тайёргарлик кўришга ҳамда хорижий давлатларнинг илғор спортчи ва тренерларидан ўқув услубий, машқ жараёнларини самарасини ошириш, велоспорт соҳасидаги дунё андозалари охирги ютуқлари ва амалиётларидан фойдаланишга хизмат қилади. Мазкур ўқув-йиғин машғулоти
23 августга қадар давом этади.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.