Uzbekistan Cycling Federation  

        

Миллий терма жамоа аъзолари соғлиқлари назоратдан ўтказилмоқда


01.08.2019

Бугунги кунда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан  миллий терма жамоани тиббий-биологик, фармакологик ва спорт-психологик жиҳатдан таъминлашни ташкиллаштириш мақсадида, жаҳон спорт тиббиёти тажрибаси асносида чуқур тиббий текширувдан ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, 2018 йил Жакарта шаҳрида (Индонезия) шоссе йўналиши бўйича бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 2-ўринни, 2019 йил 8-13 январь кунлари Жакарта шаҳрида (Индонезия) бўлиб ўтган велоспорт трек бўйича Осиё чемпионатида 3-ўринни, 2019 йилнинг июль ойида Асколи шаҳрида (Италия) бўлиб ўтган трек бўйича халқаро мусобақада 2-ўринларни қўлга киритган миллий терма жамоаси аъзоси М.Холмуродов Токио 2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилардан бири хисобланиб, спортчимиз Токио 2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очко берувчи бир қатор мусобақаларда иштирок этиши белгиланган. М.Холмуродов бўлажак мусобақаларга юқори савияда тайёргарлик кўриши учун бугун 1 август куни миллий терма жамоа шифокори бошчилигида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида кардиореспиратор тест тиббий текширувидан ўтказилди. Федерация мазкур тиббий текширувни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳамда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ўз миннатдорчилигини билдиради.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.