Uzbekistan Cycling Federation  

        

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё трек Кубогида иштирок этиш учун Хиндистонга жўнаб кетдилар


07.09.2019

Бугун 7 сентябрь куни Велосипед спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё трек Кубогида иштирок этиш учун Хиндистон давлатига жўнаб кетдилар. Хиндистон 9-11 сентябрь кунлари Осиё трек Кубоги мусобақасига мезбонлик қилади. Кубокда катталар ва ўсмирлар иштирок этадилар. 
Мазкур Кубокда хозирги кунда Хиндистон давлатида ўқув-машғулотларини олиб бораётган 2 нафар спортчиларимиз ўсмирлар йўналишида иштирок этадилар, шунингдек Россия Федерациясининг Омск шаҳрида “Grand Prix of Omsk” халқаро мусобақасида иштирок этаётган 2 нафар спортчиларимиз ҳам мусобақа якунлангач Омск шаҳридан Хиндистонга йўл оладилар ҳамда катталар йўналишида Осиё трек Кубогида иштирок этадилар. Ушбу Осиё трек Кубоги спортчиларимизга Токио 2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг балларини тақдим этади. Спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

Катталар йўналишида қуйидаги спортчилар

Холмуродов Муроджон

Евдокимов Данил

Сиддиков Дилмураджан

Байметова Рената

Кнебелева Екатирина

 

Ўсмирлар йўналишида қуйидаги спортчилар

Рахимбаев Бехзодек

Сирко Дмитрий

Куликова Анна

Кускова Янина

 

Катталар бўича тренер Абдурахимов Азиз, ўсмирлар бўйича тренер Каримов Исмоилжон



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.