Uzbekistan Cycling Federation  

        

Осиё Кубогида спортчиларимиз 4 та олтин ва 3 та кумуш медалларини қўлга киритиб энг яхши натижани қайд этдилар


12.09.2019

Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари Хиндистонда трек йўналиши бўйича бўлиб ўтган Осиё Кубогида миллий терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этдилар. Осиё Кубогининг илк куни спортчиларимиз ғалабаси билан бошланди. Ўсмирлар ўртасида кечган пойгаларда хоразмлик спортчимиз Беҳзодбек Раҳимбоев скретч ва очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишларида қитъамизда тенгсиз эканини исботлаб, ҳар икки йўналишда ҳам олтин медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, жаҳон рейтингининг учинчи поғонасига кўтарилиб олган сирдарёлик Янина Кускова скретч ҳамда поинт рейс баҳсларида кумуш медалларни қўлга киритдилар. Катталар ўртасида яккалик пойгасида иштирок этган Рената Байметова энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, 30 километр масофада кечган очколар пойгаси йўналишида ҳамюртимиз Муроджон Холмуратов олтин медални қўлга киритди. Мусобақадаги сўнгги медалга Дилмурод Сиддиқов муаллифлик қилиб омниум йўналишида кумуш медалга сазовор бўлди.Ахамиятли томони шундаки, катталар ўртасидаги пойгаларда ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини қўлга киритдилар. Шу тариқа велотрек бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистон мезбонлик қилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 4 та олтин ва 3 та кумуш медалларини қўлга киритиб, умумжамоа хисобида иккинчи ўринни эгалладилар.

 

 

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.