Uzbekistan Cycling Federation  

        

Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этган велоспортчиларимиз тантанали кутиб олинди


08.10.2019

Жорий йилнинг 4-7 октябрь кунлари кунлари Таиланд давлатининг Супхан Бури шаҳрида велотрек йўналиши бўйича Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этган велоспортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, ёш велоспортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тантанали равишда кутиб олинди.

 Мазкур Осиё Кубогида миллий терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этдилар. Осиё Кубогининг илк куни спортчиларимиз ғалабаси билан бошланди. Ўсмирлар ўртасида кечган пойгаларда хоразмлик спортчимиз Беҳзодбек Раҳимбоев скретч, яккалик ва очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишларида имкониятни бермагани холда, ҳар учта йўналишда ҳам бронза медлларга сазовор бўлди.

Шунингдек, жаҳон рейтингининг учинчи поғонасига кўтарилиб олган сирдарёлик иқтидорли Янина Кускова ўсмирлар ўртасида пасют пойгасида олтин, поинт рейс ҳамда 5 километр масофада кечган баҳсларида бронза медалларни қўлга киритди. Катталар ўртасида бўлиб ўтган медисон, Олимпийский спринт, яккалик ҳамда скретч пойгасида иштирок этган Рената Байметова ҳамда Адельшинова Дианалар яхши натижани қайд этиб, бронза медалларига сазовор бўлган бўлсалар, Дилмурод Сиддиқов катталар ўртасида скретч йўналишида кумуш, яккалик пойгада бронза медалларга сазовор бўлди.   

Шу тариқа велотрек бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд давлати мезбонлик қилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 1 та олтин ва 1 та кумуш, 12 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Эндиги навбат жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Жанубий Корея давлатида катталар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликдир.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.