Uzbekistan Cycling Federation  

        

Осиё чемпионати иштирокчилари тантанали равишда кутиб олинди


22.10.2019

Жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳрида велотрек йўналиши бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган велоспортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, ёш велоспортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тантанали равишда кутиб олинди.

Жорий йилнинг 17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳрида велотрек йўналиши бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қитъамизнинг 25 дан ортиқ давлатидан 700 нафар га яқин спортчилар иштирок этдилар.

Аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинская энг юқори натижа қайд этиб Токио 2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очкони қўлга киритди. Худди шу йўналишда ўсмирлар ўртасида кечган пойгада иқтидорли спортчи Беҳзодбек Раҳимбоев бронза медальни қўлга киритди.

Шу тариқа велотрек бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореянинг Чинчон шаҳри мезбонлик қилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.