Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб веломарафон ўтказилди


09.11.2019

Бугун пойтахтимиздаги “Ҳумо” арена муз саройи олдида “Барқарор ва инклюзив транспортни ривожлантиришда аҳолининг ўрни” номи остида веломарафон ташкил этилди. Аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, оммавий спорт тарғиботи йўлида ташкил этилган мазкур тадбирда шаҳримиз аҳолиси қатори Тошкентда фаолият олиб бораётган қатор халқаро ташкилот ходимлари ҳам иштирок этишди. Ушбу веломарафон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Шаҳримизнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилган мазкур веломарафонда 500 га яқин ҳаваскор иштирокчи ўз омадини синаб кўрди. Табиийки, бундай катта масштабда ўтказилган оммавий тадбир кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Ўтказилган кескин ва муросасиз баҳслари якунига кўра, эркаклар ўртасида Николай Ильин, аёллар ўртасида эса Светлана Исаева марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Ўзбекистонда велосипед спорти ва оммавий спорт ривожига мана шундай катта эътибор қаратишларини қадрлайман. Ушбу мусобақа жуда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Бундай тадбирларни кўплаб ташкил этиш орқали ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва шу йўл билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мумкин”, – дейди мусобақа совриндори италиялик Фабрицио Биелли.

Ғолиб ва совриндорлар Федерация томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.