Uzbekistan Cycling Federation
      

"2018 йил Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон йили" га бағишланган велопойга мусобақаси ўтказилди.


24.03.2018

Маълумки, 2018 йил Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон йили деб эълон қилинди. Жорий йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган турли икки томонлама тадбирлар режалаштирилган.
Спорт йўналишидаги тадбирлардан бири бугун, 24 март куни "2018 йил -Қозоғистонда Ўзбекистон йили" га бағишланган ҳаваскорлар велопойгаси старт олди. Мазкур велопойгада йўналишнинг умумий узунлиги 130 км ни ташкил этади. Велопойга мусобақасида Қозоғистон Республикасидан 114 нафар ҳаваскор иштирокчилар хамда Ўзбекистон Республикасидан 40 нафар иштирокчи қатнашди.

Шу билан биргаликда Қозоғистон Республикаси томонидан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Ербол Садыр Абилхайрулы, Чимкент шаҳар ҳокими ўринбосари Қайрат Нуртай Ирзақулы, Қозоғистон Республикаси велоспорт федерацияси биринчи вице-президенти Баталов Райымбек ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Холматович Исроилов, Ўзбекистон Республикаси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Касимов Ойбек Омилович, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матякубович Матчанов,Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Бахтиёрович Ўринбойхўжаев, федерациянинг масъул ходимлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур велопойга мусобақасининг очилиш маросими 2018 йил 24 март куни соат 09:30 да Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси олдида тантанали тарзда бошланди.
Мусиқий дастур намойишидан сўнг сўз Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Мылтыкбаевич Утембаевга берилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Холматович Исроилов сўзга чиқди.
Велопойгага соат 10:00 да старт берилди.
Ушбу велопойга икки мамлакат ўртасида туризм ва спорт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ўтказилмоқда.

ВИДЕО:

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.