Uzbekistan Cycling Federation  

        

Муроджон Холмуродов Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди


15.11.2019

Велоспортчимиз Муроджон Холмуродов шоссе йўналиши бўйича Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. М.Холмуродов Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) томонидан шоссе йўналиши бўйича 2018 йилнинг 22 октябридан - 2019 йилнинг 27 октябрига қадар Олимпия дастурига киритилган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига рейтинг баллар тақдим этувчи саралаш мусобақаларида муваффақиятли иштирок этган.

Жорий йилнинг 22-28 апрель кунлари Ўзбекистонда шоссе бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида бешинчи ўринни қўлга киритиб, қимматли рейтинг очколарга эришганлиги унинг Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) томонидан Осиё квотаси учун керакли рейтинг очколарни жамғарган холда Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишига эришди.

Спортчимиз нафақат шоссе йўналишида балки трек йўналишида ҳам Жахон чемпионатларида, Осиё кубокларда ҳамда халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритди. Токио-2020 Холмуродовнинг фаолиятидаги иккинчи Олимпиада бўлади. Спортчимиз аввал 2012 йил Лондон Олимпиадасида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилган.

 Ўзбекистон велосипед спорти федерациясини ушбу спорт турида қўлга киритилган иккинчи йўлланма бўлиб, илк шоссе бўйича Олимпия ўйинларига йўлланмани Ольга Забелинская қўлга киритган эди. Трек йўналишида ҳам Олимпия ўйинлари лицензияси учун кураш олиб бораётган спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.