Uzbekistan Cycling Federation  

        

Хорижий тренерлар иштирокида семинар ташкил этилди


25.11.2019

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни “GRAND ATLAS”  мехмонхонасида хорижий тренерлар Белоруссиялик Волчок Сергей ҳамда Италиялик Дроздов Михаил иштирокида семинар ташкил этилди. Семинарда Федерациянинг барча худудий бўлимларида фаолият юритаётган тренерлар, федерация ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,  Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ОБСЕ) лойихасига асосан амалга оширилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад, велосипед спорти бўйича тренерларнинг янги инновацион ғоялар ҳамда янги методика асосида машғулот услубиятларини яратиш ва машғулотларга тадбиқ қилишдир.

Семинар давомида тренерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, Токио 2020 Олимпия ўйинларига, 2022 йили бўлиб ўтадиган ўсмирлар ёзги Олимпиадасига, 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига ва 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига захира спортчиларни хозирдан тайёрлаб бориш ҳамда  селекция мусобақаларини ўтказиш соҳага инновацион технологияларни жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек миллий терма жамоани  ўқув услубий, машқ жараёнларини самарасини ошириш, велоспорт соҳасидаги дунё андозалари охирги ютуқлари ва амалиётларидан фойдаланган холда халқаро мусобақаларга тайёрлаш бўйича ўз билим ва кўникмаларини оширдилар. 

Семинар 27 ноябрга қадар давом этади.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2019. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.