Uzbekistan Cycling Federation  

        

Шавкат Мирзиёев: "Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз муносиб иштирок этиши учун Ҳукумат ва Миллий олимпия қўмитаси барча шароитларни яратишлари зарур"


24.01.2020

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги парламентга қилган ўз Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди. Давлатимиз раҳбари мазкур Мурожаатномада барча соҳага алоҳида тўхталиб, қилиниши керак бўлган ишлар борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтди. Хусусан, Президентимиз ўз нутқларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, қолаверса, Токио Олимпиадасига тайёргарлик борасида ҳам тўхталди.

Бу йил 269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис корти қуриш бўйича салкам 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.

Ёшлар орасида иқтидорли спортчиларни селекция қилишнинг “ташкилот – туман (шаҳар) – ҳудуд – республика” босқичларидан иборат тўрт босқичли тизими жорий этилади.

Бу йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз муносиб иштирок этиши учун Ҳукумат ва Миллий олимпия қўмитаси барча шароитларни яратишлари зарур”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Дарҳақиқат, Ҳукуматимиз ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларимизни яқинлашиб келаётган Токио-2020 Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этишлари учун бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бунинг учун Давлатимиз ва МОҚ раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз. 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
1100035, Ташкент,Чиланзарский район, ул.Бунедкор Шох, 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.