Хабарингиз бор, 24 март куни "2018 йил -Қозоғистонда Ўзбекистон йили" га бағишланган ҳаваскорлар велопойгаси ўтказилди.
Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан старт олган мазкур велопойга Чимкент шаҳрида якунланди. Спортчилар Чимкент шаҳрида муносиб тарзда кутиб олинди. Марра чизиғига етиб келган спортчиларимизга дипломлар топширилди. Тақдирлаш маросимида Қозоғистон велоспорт Федерацияси биринчи вице-президенти Райимбек Баталов сўзга чиқиб,мазкур дўстлик велопойгаси ташкил этилишида ёрдам кўрсатган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига,Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ушбу велопойга икки мамлакат ўртасида туризм ва спорт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены. |