Uzbekistan Cycling Federation
      

Осиё чемпионатининг ғолиблари Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланишди.


29.03.2018

Осиё чемпионатининг ғолиблари Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдирланишди.
Хабарингиз бор, 2018 йил 16-20 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида велоспорт-трек йўналиши бўйича ўтказилган Осиё Чемпионатида Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси аъзоси Муроджон Холмуродов ҳамда Данил Евдокимовлар иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритгандилар.
Шу муносабат билан спортчиларимиз кеча Миллий олимпия қўмитаси томонидан мукофотланди.
Нуфузли мусобақада медалларни қўлга киритган спортчиларимиз Миллий олимпия қўмитаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланишди.


Миллий олимпия қўмитаси шунингдек, ушбу спортчиларни тарбиялаган мураббийларни ҳам эътибордан четда қолдирмади ва ўз навбатида уларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди. Мукофотларни ўз эгаларига МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар топширишди.


Миллий олимпия қўмитасининг ушбу рағбати келажакдаги мусобақалар учун масъулиятни янада оширади. Чунки, бу спортчилар учун яхшигина кўмак, ёрдам бўлади. Бундай эътибор спортчи учун жуда муҳим. Эътибор кучайгани сари, спортчиларимизнинг ҳаракати, масъулияти ва натижалари ҳам яхшиланиб бораверади. Бундай рағбат тажрибали спортчилар учун ҳам, ёшлар учун ҳам зарур.
Тадбир якунида МОҚ Президенти Умид Аҳмаджонов сўз олиб, Миллий олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам халқаро майдонда, нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчилар ва уларнинг устозларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаб, рағбатлантириб боришга тайёр эканлигини маълум қилди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.