Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Расман! Токио Олимпиадаси келгуси йилга қолдирилди


24.03.2020
 
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ бугун видеоконференция орқали бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус сабаб Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини қолдириш борасида суҳбат олиб боришди.
 
Ушбу мулоқотда Токио-2020 ташкилий қўмитаси президенти Мори Йоширо, Япония Олимпия вазири Хашимото Сейко, Токио Губернатори Коике Юрико; ХОҚнинг координация комиссияси раҳбари Жон Коутс, ХОҚ Бош директори Кристоф Де Кеппер ва ХОҚ Олимпия ўйинлари Ижрочи директори Криcтоф Дуби иштирок этишди.
 
Томас Бах ва Синдзо Абэ суҳбат давомида COVID-19 пандемиясининг инсоният ҳаёти ва бутун дунёда Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликка салбий таъсири уларни ташвишга солаётганини билдириб ўтишди. Шунингдек, ҳар икки расмий шахс Токио-2020 ташкилий қўмитасининг шу пайтгача тайёргарлик борасида олиб борган фаолияти, коронавирусга қарши курашиш йўлидаги ишига юқори баҳо беришди.
 
Афсуски, айни пайтда бутун дунё бўйлаб вазият оғир тус олмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адхамоннинг билдиришича, вирус “юқори темпда ўсмоқда”. Тедрос Адхамон, шунингдек, жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони соат сайин кўпайиб бораётгани ва беморлар сони 375 минг нафардан ортиб кетганини ҳам маълум қилган.
 
Юқоридаги вазиятни инобатга олган ҳолда Япония Бош вазири Токиода ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларини келгуси йилга қолдириш ва уни 2021 йилнинг ёзидан кечиктирмасдан ўтказиш бўйича ўз таклифини билдирди. Шундан сўнг Томас Бах мазкур таклифни қўллаб-қувватлади ва атлетлар, делегация вакилларининг саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида Олимпия ўйинларини кечиктириш бўйича хулосага келинди.
 
Айни пайтда Олимпиада машъаласи Японияда қолаверади. Келгуси йил бўладиган мусобақа эса “Токио-2020” номи остида ўтказилади.


< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.