Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Ўзбекистон спортчиларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнлари вақтинча тўхтатилди


25.03.2020

Хабарингиз бор, айни кунларда дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган ва инсоният саломатлигига катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси мамлакатимизга ҳам кириб келди.

Шу муносабат билан, 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим ва спорт муассасалари номаълум муддатга ёпилди. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳудудида ўтказиладиган барча спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа ички мусобақалар ҳам номаълум муддатга қолдирилди.

Халқаро олимпия қўмитаси томонидан Токио-2020 Олимпиадасини 2021 йилда ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилингандан сўнг Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари учун ташкил этиладиган барча ўқув-машғулот йиғинлари расман 25 мартдан вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Бунгача мамлакат терма жамоалари аъзоларининг XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўришлари учун уларга бириктирилган спорт базаларида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этилган эди.

Лицензион мусобақаларнинг саналари аниқ бўлгунга қадар миллий терма жамоа аъзолари ўз уйларида индивидуал режа асосида машғулотларни мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган кунлик тайёргарлик режалари асосида олиб борадилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган “Тезкор штаб” Миллий терма жамоа спортчиларининг индивидуал режа асосида кунлик машғулот ўтказишларини доимий тарзда мониторинг қилиб боради.

Бундан ташқари Миллий терма жамоа бош мураббийлари томонидан масофали машғулотлар онлайн тарзда олиб борилади ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда спортчиларни индивидуал ҳолатига қараб керакли маслаҳатлар бериб борилиши таъминланади.

Маълумот учун: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда карантин даврида соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда спорт билан шуғулланиб туриш борасида аҳоли учун тавсия шаклида махсус теледастурлар тайёрланиб эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Хусусан, спорт тренерлари иштирокида уй шароитида қай тарзда машғулотлар олиб бориш бўйича маслаҳатлар акс этган 10 дақиқалик видеодарслар “Sport TV” телеканали орқали ҳар куни намойиш этиб борилаяпти.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.