Uzbekistan Cycling Federation
      

"Соғлом аёл – жамият бойлиги" шиори остида ҳаваскор Хотин-қизлар ўртасида велотур ўтказилди.


12.05.2018

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси билан биргаликда бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида “15-май Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида ҳаваскор Хотин-қизлар ўртасида велотур ўтказилди.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти босқичи Тошкент шаҳар, Яшнабод туманидаги Корзинка Авиатор савдо мажмуасидан “Мирзо Улуғбек” кўчасигача, “Мирзо Улуғбек” кўчасидан “Тараққиёт” кўчалари кесишган жойидан Корзинка Авиатор савдо мажмуасигача бўлган масофада 3 босқичда яъни 18 ёшдан – 30 ёшгача, 31 ёшдан – 44 ёшгача ва 45 ёшдан юқори аёллар ва қизлар ўртасида ўтказилди.
1 босқичда Артюнян Наташа, Абдураимова 
Хадича биринчи ўринни, Д.Рахматуллаева, Мавлуда Исаева иккинчи ўринни, Хилола Бадалова, Умида Шобурхонова учинчи ўринни эгалладилар. Ғолибларга кимматбаҳо ва эсдалик совғалари берилди.

2 босқичда эса Ольга Дробишева, Вера Смёнова биринчи ўринни, Юля Каримова, Дилбар Назарова иккинчи ўринни, Муниса Юлдашева ҳамда 3 босқичда биринчи ўринни Светлана Исаева, Светлана Шавкаева, иккинчи ўринни Алия Ахмедова, Айсулув Мингабдуллаева, учинчи ўринниКарима Рахматуллаева, Светлана Абсетова фахрли ўринларни эгаллаб, қимматбаҳо совринларга эга бўлди.
Шу ўринда ташкилотчилар томонидан мусобақанинг энг фаол иштирокчиларига махсус соврин велосипедлар тақдим этилди.
Мазкур мусобакада муваффақиятли иштирок этган иштирокчилар хам тақдирланишди.

"Энг ёши улуғ пойгачи" номинацияси ғолиблари :
Сагдуллаева Жамила (60 ёш)
Калибаева Нурзода (49 ёш)

"Энг маҳоратли пойгачи" номинацияси ғолиблари:
Тўраева Наргиза
Ниёзова Дилдора

"Ғалабага бўлган интилиши учун" 
Валижонова Захро
Юнусова Доно

"Энг ёш пойгачи"
Алимбаева Айнура
Болтаева Барно

"Энг фаол аёл пойгачи"
Шарофиддинова Камила
Узоқова Наргиза.






















Все фотографии смотрите в галерее 




< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мустакиллик, 59А

Tel/Fax:
(+998 71) 237-47-44, (+998 71) 237-04-88 


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM

    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.