Uzbekistan Cycling Federation
      

3 июнь Халқаро велосипед куни байрами нишонланди.


03.06.2018

2018 йил 12 апрель куни Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси томонидан «3 июнь – Халқаро велосипед куни» деб белгиланганлиги,шу муносабат билан, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда веломарафон ташкил этаётганлиги тўғрисида аввал хабар берган эдик.

«3 июнь- Халқаро велосипед куни» сифатида нишонланиб, ушбу байрам илк маротаба бугун Тошкент шаҳри, “Ашхабод” сайилгоҳида ўтказилди.

Тадбирнинг аҳамияти юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида велоспорт турини оммавийлаштиришдан иборатдир.

Шу билан бирга мазкур тадбирни яна бир эътиборли жиҳатларидан бири веломарафонда мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ташкилотлари ходимлари ва барча ҳаваскорлар иштирок этишди.

 



Қизғин кечган велопойганинг тантанали маросимида Туркманистонинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Шири Шириев сўзга чиқиб, бугунги байрам билан барчани табриклаб, мазкур мусобақа мамлакатлар ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда, спорт соҳасида туризмни ривожлантиришда, велосипед спортини ривожлантириш, оммавийлаштиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.



Шундан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий вакили Хелена Фрейзер (Helena Freyzer) сўзга чиқиб, Ўзбекистонда спортга бўлган эътиборнинг юксаклиги, бугунги кун хам мана шундай катта байрам сифатида ташкиллаштирилганлигини таъкидлаб, велосипеднинг соғлиқ учун, табиат ва жамият учун қанчалик фойдали эканлигини гапирди. Бугунги байрам билан барчани табриклаб ўтди.



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов сўзга чиқиб, бугунги байрам билан барчани қутлаб, велоспортни юртимизда оммавийлаштириш борасида керакли кўмакларни кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг санъат усталари иштирокида маданий-мусиқий тадбир намойиш этилди.

Мазкур велопойгада 400 га яқин иштирокчи қатнашиб, 4,5 км масофани босиб ўтишди.















  

Кўпроқ расмлар бизнинг галереяда: http://velosport.uz/view_22_4_r.html

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.