Uzbekistan Cycling Federation
      

Журналистлар учун Чемпионлик кубоги ва брэндли велосипедлар.


20.06.2018

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 1994 йилдан буён ҳар йили Ўзбекистонда Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланади.

Анъанага кўра, бу байрамона кун ўз ичига расмий учрашувлар, брифинглар, пресс-конференциялар, интервьюлар билан бир қаторда ўз касбининг моҳир устаси бўлган журналистларни тақдирланишини ҳам ўз ичига олади.

Бу тантанали кунда ўз хизмат вазифаларини астойдил олиб бориш вақтида ўз умрларини бағишлаган марҳум ОАВ ходимлар хотираси ёдга олинади.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси 2018 йил 24 июнь куни “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишлаб спорт ва маданий байрам тадбирини ташкиллаштирмоқда.

Мазкур спорт ва байрам тадбирида Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан ўтказилган танловга кўра матбуот ва ОАВ ходимларини қуйидаги категориялар бўйича Брэндли велосипедлар билан тақдирланади:

велосипед спортини фаол ва профессионал даражада ёритаётган телеканал; 
велосипед спортини фаол ва профессионал даражада ёритаётган электрон ОАВ (сайт).

Бундан ташқари энг ихлосманд велоспорт хаваскорларини қимматбахо ва эсталик совғалар билан (бунда хаваскорнинг велосипедининг умумий ташқи ва техник холати, спорт формаси, велосипедни хайдаш махоратлари каби мезонлар асосида) тақдирланадилар.

Сўнг хаваскор велосипедчи журналистлар ўртасида бевосита спорт мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақа икки босқичда эркаклар (10км) ва аёллар (5км) ўртасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган спорт ва маданий байрам тадбири 2018 йил 24 июнь куни соат 17:00 да “ПАХТАКОР” марказий стадионида бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда фақат журналист ва ОАВ хаваскор велосипедчилари ўз велосипедлари билан қатнашишлари мумкин.

 

 


< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мустакиллик, 59А

Tel/Fax:
(+998 71) 237-47-44, (+998 71) 237-04-88 


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM

    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.