Uzbekistan Cycling Federation
      

Ўзбекистон велоспорт ривожи йўлида "Al Shafar Group" компанияси билан ҳамкорлик қилади


26.06.2018

 

 

Ўзбекистон велоспорт ривожи йўлида "Al Shafar Group" компанияси билан ҳамкорлик қилади

 

Сир эмаски, сўнгги йилларда мамлакатимизда велосипед спорти яна ривож топиб, ўз мухлисларига эга бўлиб бормоқда. Аҳоли қизиқишини, оммавийлигини кўтариш бўйича ҳам бу борада етарлича ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бу борада "Al Shafar Group" компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2006 йилда ташкил этилган компания қурилиш, кўчмас мулк, савдо, авиация, электоромеханик ишлар, консалтинг, лойиҳалаш ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боради. Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бугун компания раҳбари Аҳмад Абдуллоҳ ал Шафар бошчилигидаги ишчи гуруҳ Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

 

Учрашувда мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Нарбаева, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар иштирок этишди. Музокаралар давомида томонлар ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, пойтахтимизда ўтказиладиган Осиё чемпионати ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилишди.

 

"Ўзбекистон велосипед спортига кўрсатаётган эътибор учун сизга раҳмат айтаман. Ўзбекистонда 2011-йилдан буён федерацияга раислик қилаётган бўлсам, йилдан-йилга велоспорт ривожланиб бормоқда. Бу давр ичида биз оммавийликка асосий эътиборни қаратдик. Ҳар бир вилоятда ўз бўлимларимиз мавжуд. Сизга терма жамоамиз спортчилари учун ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилишда, профессионал велосипедларни харид қилишда кўрсатган амалий ёрдамингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", - деди Танзила Нарбаева.

 

Ўз навбатида жаноб ал Шафар ўзбек велоспортини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

 

"Осиё чемпионатида 3 та медаль қўлга кирита олганингиздан хурсандман. Биз бундан буён ҳам Ўзбекистонда велосипед спорти ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Ўзбек велоспортининг келажаги порлоқ эканлигига ишонаман", - деди меҳмон.

 

Учрашувда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси ҳамкорликдан мамнун эканлигини, 2019 йили шоссе бўйича Тошкентда ўтказиладиган мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсад қилинганлигини, ушбу йирик спорт байрамида ҳам ҳамкорлик қилиш истагида эканлигини айтиб ўтди. Учрашув якунида Танзила Нарбаева меҳмонга эсдалик совғасини топширди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мустакиллик, 59А

Tel/Fax:
(+998 71) 237-47-44, (+998 71) 237-04-88 


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM

    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.