Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Ғалаба алангаси. Олимпия машъаласи тарихи


23.05.2020

Машъала – Олимпия ўйинларининг энг муҳим белгиларидан бири. Ўйинлар очиладиган шаҳарда у аланга олдирилади ва охиригача ёниб туради. Анъана қадимги Юнонистонда чуқур илдиз отган, афсонага кўра, Зевсдан оловни ўғирлаб, одамларга тақдим этган Олимпия алангаси Прометей титани жасоратини эслатиш вазифасини бажарган.

Тарихи

Қадимги юнонлар олов илоҳий инъом эканига ишонишган ва шунинг учун улар бош ибодатхоналар олдида уни ушлаб туришган. Қадимги Олимпия ўйинлари ўтказилган Олимпия бош ибодатхонасида ҳам худди шундай эди. Ўшанда аланга қуёш нурлари ва параболик шаклдаги махсус ойна ёрдамида унинг илоҳий «поклигини» таъминлаш учун ёндирилган.

Ҳозирги пайтда ўйинларнинг тантанали очилиш маросимидан бир неча ой олдин Aфинада Олимпия олови ёндирилади. Aсосан коҳинлар либосидаги 11 актриса аёл маросимни ўтказишади, улардан бири параболик кўзгу ёрдамида ўтни туташтиради. Кейин эстафетада қатнашадиган югурувчиларга машъала узатилади ва уни бир-бирига етказиш билан жараён давом этади.

Aсосий машъала билан бир қаторда, Олимпия алангасидан асосий машъала ёки ҳатто у ёки бу сабабга кўра олов ўчиб қолганда уни сақлаб туриш учун мўлжалланган махсус лампалар ёқилади. Ўйинлар пайтида машъала ўчиб қолган бир неча ҳолатлар ҳам мавжуд, масалан 1976 йилда Монреалда кучли ёмғир пайтида ва 2012 йилда Лондонда ўйинлардан 20 кун олдин худди шундай ҳолат содир бўлган эди.

Машъални ёқиш маросимини ташкил қилиш ҳар доим Греция Миллий олимпия қўмитаси зиммасига юклатилган, у шунингдек югурувчилар томонидан оловни Aфинадаги Панатинаикос стадионига етиб келишини таъминлайди.

Олимпия машъаласи эстафетаси

Бу жараён минглаб спортчи ва миллионлаб мухлисларни бирлаштирган Олимпия ўйинларидан ҳам улканроқ тадбирдек туюлади. Спорт бениҳоя жозибадор. Aммо энг узун Олимпиада камида 3 ҳафта давом этади. Ҳамма ҳам уни томоша қилиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли, Олимпия машъаласи эстафетаси – бутун Ер юзида энг йирик спорт ҳаракатига таъсир қилиш учун ҳақиқий имкониятдир.

Олимпия оловининг келтирилиши – мезбон томонга алоҳида туйғу бағишлайди. 1936 йилдан бери машъалачиларнинг эстафета мусобақаси Ўйинлар бошланишининг ажралмас атрибутига айланиб бўлди. Бундан ташқари, ҳар сафар олов билан боғлиқ ёдда қоларли воқеалар содир бўлади. 1968 йилда мексикаликлар Кристофер Колумбнинг йўналишини такрорлашга ҳаракат қилишди, 1976 йилда эса олов лазер нурлари ёрдамида узатилди. 1980 йилда Москвада ўтган Олимпия ўйинларида машъалани таниқли спортчи Виктор Санеев Сергей Беловга узатганини ҳаяжон билан ёдга олишади. Белов ҳаяжондан спортчи қўлидаги машъала дастасини қаттиқ ушлаб олгач, Санеев қўлини ундан зўрға бўшатиб олади. 2008 йили Пекинга йўл олган машъала эстафетаси ҳам тарихда қолди: машъала ҳатто Ернинг энг баланд чўққиси – Эверестга ҳам олиб чиқилди. Хитойликлар ушбу жараён учун махсус кўтарма ҳам қуришган.

Дизайни маълум бир олимпиада учун ишлаб чиқарилган машъалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Aммо бу ҳақда бироз кейинроқ гаплашамиз …



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.