Uzbekistan Cycling Federation
      

"Спорт соғлиқ гарови" шиори остида болажонларга қувонч улашилди


13.07.2018

Маълумки Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Миллий Олимпия қўмитаси билан хамкорликда мактабгача ёшда бўлган болалр ўртасида бир қатор спорт-ўйинлари шаклидаги мусобақалар ўтказаётганлиги анаънавий тус олган. Шу ўринда халқимизнинг болажонлиги, тарбия ишларида соғлом турмуш тарзини қўллаши, ўз болаларига диққат эътиборлийлиги билан ажралиб туришини таъкидлаш  жоиздир. Бу фикрнинг яққол далилларидан бирини, ёш болаларга энг асосий ва кўп тақдим этиладиган совғалардан бўлган велосипедлар совға қилинишини келтиришимиз мумкин.

Шунинг учун Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан мактабгача таълим муассасида биринчи бор боғча ёшдаги болалар ўртасида кичик велосипедлар билан спорт-ўйинлари шаклидаги мусобақалар ўтказлганлиги ота-оналар, кенг жамоатчилик энг асосийси ёш болалар қалби ва онгида велоспортга бўлган хавас, қизиқиш хамда иштиёқни уйғотди десак муболаға бўлмайди. Шу каби тадбирларни янада кўпроқ ўтказиш бўйича кўпгина мактабгача таълим муассалари томонидан Федерацияга ташаббус билдираётганлиги эса қувонарли холдир.

Жорий йилнинг 13 июлида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 426-сонли болалар боғчасида Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Миллий Олимпия қўмитаси билан хамкорликда “Спорт соғлик гарови” шиори остида спорт-ўйинлари шаклидаги мусобақа ўтказилганлиги эса қайд этилган ташаббуснинг махсулидир.

Спорт-ўйинлари шаклидаги мусобақада 426-сонли мактабгача таълим муассасасининг барча тарбияланувчилари кичик велосипедлар билан ишитирок этишди. Тадбир бир неча босқичда, икки грухга бўлинган холда ўтказилди. Мусобақа қизиқарли спорт ўйинлари, спорт бахслари ҳамда ўйин шаклидаги велопойга билан ўтказилди. Мазкур тадбир болажонлар байрамига айланиб кетди ҳамда барча балалар совғалар, ўйинчоқлар олишлари билан биргаликда байрамона кайфиятга эга бўлдилар.

 



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мухбир, 12 (Ориентир Велотрек и гостиница "Олимпия")

Tel/Fax:
(+998 71) 228-40-98, (+998 71) 228-40-97


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.