Uzbekistan Cycling Federation
      

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси Нарбаева Танзила Камаловна Тошкентдаги велотрек спорт мажмуасига ташриф буюрди


17.07.2018

Жорий йилнинг 17 июль куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мухбир кўчаси 12-уй манзилида жойлашган велотрек спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси раиси  Нарбаева Танзила Камаловна ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Мўминжанов Шарифжон Фузайилович ташриф буюрдилар.

Нарбаева Танзила Камаловна велотрекда Буюртмачи Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирлашган қурилишлар дерекцияси директори Инонов Ўткир Нишонович томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда спортчиларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Нарбаева Танзила Камаловна қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан Буюртмачига тегишли кўрсатмалар берди.

Шу билан бир қаторда жорий йилнинг август ойида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган велоспорт тури бўйича миллий терма жамоамиз спортчилари билан сухбатлашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда Осиё ўйинларига тайёргалик жараёнлари билан яқиндан танишди.  



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100000, Ташкент, ул.Мустакиллик, 59А

Tel/Fax:
(+998 71) 237-47-44, (+998 71) 237-04-88 


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM

    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2018. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.