Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Велоспортчиларимиз учун ЎМЙ ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди


13.08.2020

Маълумки, ҳукуматимиз томонидан секин-аста карантин чекловлари юмшатилмоқда. Давлатимиз раҳбаримиз раҳбари шахсан 20 августдан бошлаб спорт соҳасидаги қатор йўналишларнинг фаолиятига рухсат берилишини таъкидладилар. Бу эса Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз учун ўқув-йиғин машғулотларини (ЎМЙ) бошлаб юбориш, уни муҳокама қилиш масалаларини кўриб чиқишга ундайди.

Бугун ушбу масалалар бўйича Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси масъул ходимлари, шунингдек, спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби раҳбарияти иштирокида ZOOM дастури орқали Мураббийлар кенгаши онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан мусобақа ташкил қилиш, ўқув-йиғин машғулотларни тезроқ ва хавфсиз шароитда йўлга қўйиш, унга жалб қилинадиган спортчилар номларини муҳокама қилиб олиш каби масалалар жой олди.

Биринчи масала юзасидан “Pro-run” югуриш клуби директори Андрей Куликов сўз олиб, мобил иловалар орқали онлайн мусобақалар ўтказиш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди. Шундан сўнг терма жамоа мураббийлар штаби йиғин ташкил қилиш борасида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Қайд этиш жоиз, муҳокамада спортчиларнинг саломатлигига эътибор қаратиш масаласи ўз устуворлигини сақлаб турди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда иштирок этган спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Азимжон Юсупов спортчиларимизнинг қулай шароитларда шуғулланишлари учун ҳар доимо ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканлигини билдириб ўтди.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.