Uzbekistan Cycling Federation

 

            

                                     

 

 

Осиё оммавий ахборот воситалари янги мусобақаларни ёритишга тайёрланмоқда


16.09.2020

Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) Оммавий ахборот воситалари бўйича бўлими ташкилотнинг биринчи онлайн мажлисини ўтказди.

“Икки йил давомида олдимизда масъулиятли вазифалар турибди. Биз бутун Осиё ва бутун жаҳондаги минглаб оммавий ахборот воситалари вакилларини ООКнинг тадбирларида кутамиз, – деди ОAВ қўмитасининг раиси Чарльз Ло. – Жумладан, 2021 йилнинг апрелида Хитойнинг Санье шаҳрида олтинчи Осиё соҳил ўйинлари, майда Бангкок ва Чонбури провинциясида Жанг санъати ва ёпиқ иншоотларда олтинчи Осиё ўйинлари, ноябрь ойида Хитойнинг Шаньтоу шаҳрида учинчи ўсмирлар Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу учта минтақавий мусобақалар 2022 йил сентябрида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX Осиё ўйинларини муваффақиятли ўтказиш учун асос бўлади”.

Масъул ходимлар бўлажак ўйинларга матбуот материаллари ва телекўрсатувларга тайёргарлик, IT ишланмалари, ООКнинг янгиланган веб-сайти ва ундаги янгиликлар билан танишдилар.

Оммавий ахборот воситалари бўйича қўмита аъзоси япониялик Хироши Такеучи журналистларнинг Миллий олимпия қўмиталари орқали аккредитация қилиниши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

– Бизнинг мақсадимиз оммавий ахборот воситалари узлуксиз ва самарали ишлаши учун энг яхши шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат, – деб таъкидлади Чарльз Ло.



< Вернуться к списку новостей









Uzbekistan Cycling Federation

Наш адрес:
100 035, Ташкент,Чиланзарский район, проспект Бунедкор 47

Tel/Fax:
(+998 71) 231-27-06, (+998 71) 231-27-05


Присоединяйтесь к нам:

FACEBOOK
TWITTER
INSTAGRAM
    О ФЕДЕРАЦИИ
- О федерации
- Задачи и Цели
- Руководство
- Региональные Федерации
- Партнёры

ТРЕК / ШОССЕ
- Сборная
- Календарь
- Результаты соревнований
- Континентальный велоспортивный клуб "Tashkent"

НОВОСТИ


Яндекс.Метрика
  ВЕЛОСПОРТ ДЛЯ ВСЕХ
- Советы для начинающих
- Обучающее видео
- Спортивные школы

ОФИЦИАЛЬНЫЕ ДОКУМЕНТЫ
- Положения и Постановления
- Антидопинг
- Правила велоспорта

ГАЛЕРЕЯ
- Фото
- Видео

КОНТАКТЫ




© 2013 — 2020. UZBEKISTAN CYCLING FEDERATION. Все права защищены.